Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида девор қулаганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Шаҳар ИИББ ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 14 март куни соат 00:45 ларда Олмазор туманининг Гуруч-ариқ кўчасида жойлашган қариялар уйининг баландлиги 3 метр, узунлиги 14 метр бўлган девори қулаб тушган. Бунга пойтахтда ёғган кучли ёғингарчилик сабаб бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Девор олдида турган, фуқаро С.A.гa тегишли бўлган Nexia-3 русумли автомашинага шикаст етган.






