АсосийJamiyat

Самарқандда газ таъминоти ходими пора билан қўлга тушди

'Самарқандда газ таъминоти ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида тадбиркорнинг ошхонасини газ тармоғига улаб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши қурашиш департамаенти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд шаҳар бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Самарқанд шаҳар газ таъминоти бўлими теxниги Ш.А. тадбиркор М.га қарашли ошхонани табиий газ тармоғига улаб, тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар