АсосийJamiyat

Ҳозирги кунда мазҳабни рад этадиган ёки тўртта мазҳабни қориштирадиганлар пайдо бўлмоқда — Муфтий Нуриддин домла (видео)

'Ҳозирги кунда мазҳабни рад этадиган ёки тўртта мазҳабни қориштирадиганлар пайдо бўлмоқда — Муфтий Нуриддин домла (видео)'ning rasmi

Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳозирги кунда мазҳабни рад этадиган ёки тўртта мазҳабни қориштирадиганлар пайдо бўлаётганини афсус билан қайд этди.

Муфтий чиқишлари давомида машҳур саҳоба Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳунинг ижтиҳод қилиш (ҳукм чиқариш) бобидаги ҳозиржавобликлари Расул алайҳиссаломни жуда ҳам хурсанд қилган ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, мужтаҳид уламолар Қуръон ва ҳадисга таяниб ижтиҳод қилганлари ҳамда бир вақтда барча зарур илмлар – тафсир, ҳадис, оятлар нозил бўлиш сабаблари, араб тили грамматикаси кабиларни пухта билганлари келтирилади.
Диёримизда асрлар давомида Ҳанафий мазҳабига амал қилингани, шунинг учун ўтмишда бундай ихтилофлар бўлмагани ҳақида сўз юритилади. Ўтган асрнинг 90-йилларида диёримиздаги мазҳабсизлик оқибатида нохушликлар содир бўлгани, бир масжид жамоасида келишмовчиликлар юзага келгани, шу боис ҳам, бир мазҳабга эргашиш шаръий ва ҳаётий зарурат экани жонли мисоллар билан ифода этилади.

 

    Бошқа янгиликлар