АсосийJamiyat

Ўзбекистон таэквондочилари “Dutch Open” турнирини бешта медаль билан якунлашди

'Ўзбекистон таэквондочилари “Dutch Open” турнирини бешта медаль билан якунлашди'ning rasmi

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Нидерландияда ўтаётган “Dutch Open” мусобақасидаги иштирокини якунлади.

Спортчиларимиз унда 3 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Муросасиз баҳсларда Жасур Жайсунов (-74 кг), Шуҳрат Салев (-80 кг) ва Никита Рафалович (-87 кг) олтин медалга сазовор бўлишди. Янги вазн тоифасида иккинчи бор иштирок этган Улуғбек Рашитов (-74 кг) ва Светлана Осипова (+73 кг) бронза медали соҳибига айланди. Қайд этиш жоиз, -74 кг вазн тоифасининг ярим финалида Жайсунов ҳамда Рашитов ўзаро тўқнаш келишган.

Олтин медал:

-74 кг: Жасур Жайсунов

-80 кг: Шуҳрат Салев

-87 кг: Никита Рафалович

 Бронза медал:

-74 кг: Улуғбек Рашитов

+73 кг: Светлана Осипова

Энди терма жамоамиз 18-19 март кунлари ўтадиган “Belgian Open” мусобақасида иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар