АсосийJamiyat

Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган халқаро армия ўйинларида учинчи марта 1-ўринни эгаллашди

'Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган халқаро армия ўйинларида учинчи марта 1-ўринни эгаллашди'ning rasmi

Покистонда “Жамоавий руҳ” 6-Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига учинчи марта 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

Кейинги ўринларни Саудия Арабистони, Қозоғистон ва Таиланд жамоалари банд этишди.

Ўзбекистон ҳарбийлари 2021 ва 2022 йилларда ҳам мазкур баҳсларда бош совринни қўлга киритган.

Бўлиб ўтган мусобақалар жанговар жараёнларга яқин бўлган машаққатли вазифалар, маҳорат ва махсус кўникмаларни талаб қилувчи топшириқлардан ташкил топганига қарамасдан, ўзбекистонлик ҳарбийлар барча шартларда ўзларининг юксак тайёргарлик даражаларини намойиш этишган.

Покистон Қуролли кучлари Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони генерал Асим Мунир Ўзбекистон жамоаси раҳбари – Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғига мусобақа бош соврини ва мукофотларни топширди.

“Ўзбекистон терма жамоаси яна бир бор юқори профессионализм ва юксак ҳарбий тайёргарликка эга эканлигини намойиш этди. Армия мусобақаларида Ўзбекистоннинг доимий иштирок этиб келаётганидан биз жуда хурсандмиз”, – деди генерал Асим Мунир.

    Бошқа янгиликлар