“ Uzbekistan Airways” Миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Термиз йўналишидаги йўловчи рейси учиш аэропортига қайтди. Бу ҳақда “Новости Ташкентского Неба” телеграм канали хабар берди.
Қайд этилишича, чанг бўрони туфайли самолёт Термизга қўна олмаган.
Шу сабаб ҳаво кемаси Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга қайтган.






