АсосийJamiyat

Ўтган йили хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 43 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

'Ўтган йили хорижда ота-она қарамоғисиз қолган 43 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди

2022 йил мобайнида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил номига бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисида жисмоний ва юридик шахслар, болалар ҳамда улар қонуний вакиллари томонидан жами 696 та мурожаат қабул қилинди.

Шулардан 64 та мурожаат қаноатлантирилган, 310 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган.

2021/2022 йилларда жами ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мўлжалланган 21 та болалар муассасаси фаолияти тугатилди.

Республика бўйича жами 139 та оилавий болалар уйи ташкил этилган бўлиб, уларда 822 нафар болалар тарбияланмоқда.

Алимент олиш ҳуқуқига доир 29 та мурожаатни ўрганиш давомида 2022 йил давомида Бош прокуратура томонидан 71 нафар тарбияланувчиларга ота-оналаридан 389,3 млн. сўм алимент ундириб берилиши таъминланган.

    Бошқа янгиликлар