Футбол бўйича Россия ва Коста-Рика миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқаради. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” хабар бермоқда.
Жаҳоннинг энг яхши ҳакамларидан ҳисобланган Равшан Эрматовга ён чизиқларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради.
Хабарда қайд этилишича, мазкур ўртоқлик учрашуви 9 октябрь куни "Краснодар" стадионида ўтказилади.





