Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 19-24° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат 21-23° илиқ бўлади.
Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.
04.03.2023 08:40
Бугун ҳарорат 24 даражагача кўтарилиши ва айрим жойларда ёмғир ёғиши прогноз қилинди






