4 март куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида IT Park'нинг янги лойиҳаси — Ўзбекистон IT ҳамжамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
IT ҳамжамияти IT мутахассисларини ва соҳага қизиққан ҳар бир кишини бир жойда бирлаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Ҳамжамият аъзолари IT соҳасидаги қизиқарли маълумотларни топишлари, билим ва тажриба алмашиши, карера қуриш, лойиҳа учун жамоа топиш, ғояларни муҳокама қилиш, ёрдам олиш ва ҳатто ментор топишлари мумкин.
02.03.2023 09:07
Ўзбекистонда IT ҳамжамияти ташкил этилади






