АсосийDunyo

АҚШ коронавирус Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан тарқалган деб ҳисоблайди

'АҚШ коронавирус Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан тарқалган деб ҳисоблайди'ning rasmi

АҚШ Федерал Қидирув Бюроси коронавирусни Хитойнинг Ухан шаҳрида жойлашган лабораториядан сизиб чиққан деб ҳисоблайди. Бу ҳақда бюро директори Кристофер Рей айтиб ўтди деб хабар бермоқда Zamon.uz.

Унинг фикрича, пандемиянинг келиб чиқиши Ухандаги потенциал лаборатория ҳодисаси билан боғлиқ.

“Хитой АҚШ ҳукумати ва унинг яқин хорижий ҳамкорлари амалга ошираётган ишларга тўсқинлик қилиш ва чалкаштириш учун қўлидан келган барча ишни қиляпти. Ва бу ҳамма учун ачинарли”, — дея қўшимча қилган Кристофер Рей.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бунга изоҳ бериб, Пекинни обрўсизлантириш ва вируснинг келиб чиқишини сиёсийлаштиришни тўхтатишга чақирган.

    Бошқа янгиликлар