АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Сурия ва Ироқдан 400 нафардан ортиқ одамни Ватанига қайтаргани учун Ўзбекистонни эътироф этди. Бу ҳақда у хорижий ва маҳаллий ОАВ иштирокидаги матбуот анжуманида тўхталиб ўтган.
“Дастурлар орқали олиб бораётган ишларимиз хусусий кенгашга католизатор сифатида хизмат қилади. Хусусий сектор иштироки жуда ҳам катта қизиқиш билдирмоқда Ўзбекистонга сармоя киритиш борасида. Шу билан биргаликда, биз ушбу кўмакни қай тарзда бермоқдамиз? АҚШ ушбу инвестицияни шаффоф равишда бермоқда ва аҳоли ўзининг шакллаш имконини берган ҳолда. Айни шу тарзда сармоя киритилиши лозим.
Бундан ташқари, Самарқандда савдо ва инвестиция бўйича идоравий гуруҳ учрашувида келаси сафар иштирок этамиз. Бир-бирига боғлиқ бўлган Марказий Осиё аҳолига кўп манфаат келтирадиган ҳолат. АҚШ ушбу йўналишни қўллаб-қувватлаш тарафдори. Киритиладиган ушбу сармоя ҳамкорларимиз учун ҳам, биз учун ҳам манфаатли. Янги бозорлар яратади бизнинг маҳсулот ва хизматларимизга ва янги имкониятлар яратади. Глобал қийинчиликларга дуч келганда уларни ҳал этишда ёрдам беради. Янги дўстликларни яратишга ва мамлакатларимиз ҳамда жамиятларимизга ёрдам берадиган шерикликдир.
Шунинг учун мен бу ерга келдим. Нафақат ташриф, балки элчихона орқали ҳам ушбу ҳамкорликни кучайтириш бўйича иш олиб бориляпти. Учрашувимизда Афғонистон халқига Ўзбекистон томонидан электр етказилишини ҳамда хотин-қизларга ёрдам кўрсатилиши, бундан ташқари, Ўзбекистонни Сурия ва Ироқдан 400 нафардан ортиқ одамни Ватанига қайтаргани учун олқишлаймиз. АҚШ бу борада ёрдам беришда давом этади”, — деди Блинкен.






