АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда бюджет тақсимотида фуқароларга кўпроқ имконият берилади

'Ўзбекистонда бюджет тақсимотида фуқароларга кўпроқ имконият берилади'ning rasmi

​Шавкат Мирзиёев 2021 йил 13 апрель куни “Бюджетжараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Молия вазирлиги томонидан Россия Молия вазирлиги ҳузуридаги Илмий тадқиқотлар молия институти (НИФИ) ва бошқа ташкилотларнинг экспертлари кўмагида ишлаб чиқилган қарор лойиҳасида Ўзбекистонда бюджет харажатлари тақсимоти жамоатчилик фикри асосида шакллантирилиши айтилган. Қарор билан Ўзбекистонда 2021 йил май ойидан 14 та туман (шаҳар)да бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилди. 2022 йил 1 январдан эса янги тартиб республиканинг барча туман (шаҳар)ларида босқичма-босқич жорий этиб келинмоқда. Шу ўринда ҳақли савол туғилади, россиялик экспертлар томонидан таклифқилинган янги тартиб ўзини қанчалик оқлади, фуқаролар бюджет тақсимотида кутилганидек иштирокэта оляптими, қарор ижросида инсон омили қанчалик аҳамиятли? Бугун шу саволларга жавоб излашга ҳаракат қиламиз.

“Очиқ бюджет”да ҳаммаси очиқ кўринади

​Қарорнинг биринчи босқичида 2021 йилда истисно тариқасида туман (шаҳар)лар бюджетларига республика бюджетидан қўшимча равишда 92,7 миллиард сўм маблағ ажратилди. 2022 йилдан бошлаб мазкур маблағлар тегишли туман (шаҳар)лар бюджети параметрларидан ажратилди.

​Бундан ташқари, ўша йилнинг 1 июлидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдори10 фоиздан 30 фоизга оширилди.

​Молия вазирлигининг маълум қилишича, жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиш жараёни ҳар йили 2 маротаба (1 феврал ва 15 июлга қадар) ўтказилади.

​Маблағлар тегишинча туман ва шаҳар ҳокимлиги қошида очиладиган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.

​“Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағидаги маблағларнинг бошқа мақсадларга сарфланиши қатъиян тақиқланади.

​Туман (шаҳар) ҳокимликлари молиялаштириш тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 25-санасига қадар ўзининг расмий веб-сайти ва “Очиқ бюджет” порталига жойлаштириб келинмоқда.

Вазир одамларни фаолликка чақирди

​Ўша пайтдаги Ўзбекистон молия вазири Тимур Ишметов ўзининг Тwиттердаги саҳифасида “Очиқ бюджет” портали ҳақида маълумот бериб фуқароларни унинг “Ташаббусли бюджет” бўлимидан фаолроқ фойдаланишга чақирди.

​Собиқ вазирнинг сўзларига кўра, шаффофлик ислоҳотларни илгари сурувчи асосий тамойиллардан биридир. Янги талқиндаги “Очиқ бюджет” портали маблағларнинг сарфланиши устидан нафақат парламент ва  жамоатчилик назоратини, балки фуқароларнинг бюджет маблағлари ишлатилишидаги иштирокини оширишга хизмат қилади.

​Вазир фуқароларнинг жамият учун ҳудудлардаги хайрли ва долзарб масалаларни ҳал этишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлашда ушбу портал муносиб хизмат қилишига умид билдирган.

​“Ёшлар, фаоллар! Яшаб турган шаҳрингиз ёки маҳаллангизни ободонлаштириш бўйича қандай таклифларингиз бор? Фикрларингизни дўстларингиз ва қўшниларингиз қўллаб-қувватлайдими? Лойиҳангизни “Ташаббусли бюджет” орқали амалга оширинг!” – деб ёзади Тимур Ишметов.

​У шу пайтга қадар (2021 йил 27 июль) порталга 8000 дан ортиқ мурожаат келиб тушгани ва уларни ҳал қилишга 157 миллиард сўмдан зиёдроқ маблағ йўналтирилганини маълум қилди.

​“Ечим топиш мумкин бўлган вазиятларда сизнинг овоз ва таклифларингиз муҳимдир. Бир мисол биланбўлишсам, Сирдарё вилояти Гулистон тумани “Дўстлик” маҳалласи аҳолиси сувсизликдан қийналарэди. Маҳалла фаоллари порталга ўз ташаббусларини ёзиб қолдирдилар ва ушбу таклиф энг кўп овоз тўплади. Давлат бюджетидан ажратилган маблағ эвазига сув таъминоти йўлга қўйилди”, - дейди вазир.

Музқаймоқ, кола, пайнет…

​“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг илк мавсуми якунланиб, 2022 йилнинг 1 апрел куни ғолиблари эълон қилинди. Молия вазирлигининг ушбу лойиҳаси аҳоли ўртасида катта қизиқиш уйғатди, овоз тўплаш жараёнлари анча қизғин кечди. Фуқаролар ўз ташаббусиғолиб чиқиши учун фаол ҳаракат қилиб, овоз йиғишжараёнида ўзига хос йўллардан фойдаланди. Ижтимоий тармоқларда турли акциялар ўтказиш, овозларни пулга сотиб олиш ҳолатлари кузатилди.

​Одамлар ўзлари яшайдиган ҳудуддаги муаммоларга ечим топиш учун бор имконни ишга солдилар. Биттаовоз нархи 5-10, баъзи жойларда 15 мингга ҳам кўтарилди. Кўчаларда музқаймоқ, сув ёки шунчакипайнет эвазига овоз йиғилди. Табиийки, қайси ҳудудда одамлар кўп бўлса, аниқроқ айтганда кўпроқ ҳаракат қилса ўша ҳудуд ғолиб бўлди.

​Ҳамжиҳатликда ютуққа эришиб, лойиҳада ғолибликни қўлга киритган маҳаллалар ўз муваффақиятларини карнай-сурнай билан нишонлади. Ҳатто мушакбозлик қилиб, бу ютуқни байрамга айлантириб юборганлар бўлди. Учкўприк туманидаги “Катта қашқар” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси “Ташаббусли буджет” лойиҳасида учта таклиф учун 2 миллиард 200 миллион сўм маблағни қўлга киритди.

Енгилган ҳудудлар ҳам “қуруқ” қолмади

​Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2022 йилнинг феврал-март ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида етарли овоз тўплаган, аммо ғолиб бўлолмаган лойиҳалар учун қўшимча маблағ йўналтирилди.

​Қайд этилишича, фуқароларнинг фаол иштирокини инобатга олган ҳолда ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 139 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда республика буджетидан 85,4 миллиард сўм маблаҳ ажратилди.

Янги йилда 2 триллион сўм…

​“Ташаббусли бюджет” орқали узоқ йиллардан буён ечимини кутаётган муаммоларнинг ҳал бўлаётганлиги, табиийки, аҳолини қувонтирмоқда. Бунга давлат раҳбарининг диққатини янада оширди. Шавкат Мирзиёев аҳоли фикри асосида қилинадиган лойиҳаларни кўпайтиришга, ажратиладиган маблағларни кескин ошириш топшириғини берди.

“Бизнинг тажрибамизда бу ҳам биринчи марта ва жудакатта ижобий натижа беряпти. Одамлар шу жараёнларда бевосита ўзлари иштирок этяпти. Энг муҳими, одамлар бундай лойиҳаларга дахлдор бўлиб, бунёд қилинган инфратузилмадан фахрланиб, уларни асраб-авайлаб фойдаланяпти”, – деганди давлат раҳбари.

​2023 йилда фуқаролар танлаган лойиҳалар учун ўтган йилгидан 3,5 баробар кўп – 8 трлн сўм ажратиладиган бўлди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молиявазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

​2023 йил учун илк таклифларни қабул қилиш 6 февралдан бошланди. Эндиликда сиз “Очиқ бюджет” порталида таклиф қолдириш ва кейинчалик таклифлардан бирига овоз бериш орқали “Ташаббусли бюджет”, “Менинг йўлим” дастурларидан ташқари, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига нималарни киритишни, 1,7 трлн сўм пулни қаерга ишлатишни, ҳал қилишингиз мумкин.

Дилшода ОЛИМОВА

    Бошқа янгиликлар