АсосийJamiyat

Наманганда “газ заправка”лар 2-3 кунга ёпиладими?

'Наманганда “газ заправка”лар 2-3 кунга ёпиладими?'ning rasmi

Ижтимоий тамоқларда Наманганда “газ заправка”лар 2-3 кунга ёпилади деган хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги водий вилоятида АГТКСлар фаолияти тўхтатилишини рад этди.

“Ушбу хабар мутлақо асоссиз бўлиб, бугунги кунда нафақат Наманган вилоятида, балки республика бўйича газ тўлдириш шохобчалари фаолияти тўхтатилиши кўзда тутилмаган”, дейилади хабарда.

Фарғона водийсидаги газ шаҳобчаларининг ишлаш вақти босқичма-босқич узайтирилиб, бугунги кунда 14-15 соатдан фаолият юритмоқда.

    Бошқа янгиликлар