АсосийJamiyat

Навоийдаги чиқинди полигонида ёнғин юз берди (видео)

'Навоийдаги чиқинди полигонида ёнғин юз берди (видео)'ning rasmi

Кеча, 27 февраль куни Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги чиқинди ташлаш полигонида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, чиқинди ташлаш полигони туман марказидан 10-12 км олис масофада жойлашган бўлиб, ушбу ёнишдан ҳосил бўлган тутуннинг туман маркази аҳолисига ҳеч қандай таъсири бўлмаган.

“Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ҳузурида мутасадди идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Полигондаги ёнғин туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан бартараф этилган”, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар