Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда ДХХ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг ходими эса Шароф Рашидов туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс билан бирга Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини фуқаролик ишлари бўйича судда ишлайдиган танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилган.
У талаб қилинган пулдан олдиндан 2 минг АҚШ долларини олган вақтларида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди.






