АсосийJamiyat

1 мартдан бошлаб кам учрайдиган касалликларни даволашга мўлжалланган дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар рақамли маркировкаланади

'1 мартдан бошлаб кам учрайдиган касалликларни даволашга мўлжалланган дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар рақамли маркировкаланади'ning rasmi

2023 йил 1 мартдан бошлаб кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан  дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар рақамли маркировкаланади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, 2023-йил 1-мартга қадар айланмага киритилган орфан дори воситалари улгуржи (диллер) ва чакана савдо (дорихона) корхоналари томонидан 3 йил давомида рақамли маркировкасиз сотилиши мумкин.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва республикага олиб кирувчи корхоналар томонидан ҳар бир дона орфан дори воситалари DataMatrix-kodi  ёрдамида рақамли маркировкаланади ҳамда айланмага (сотувга) киритилади.

Мазкур маҳсулотларни рақамли маркировкалаш мақсадида маркировка кодларини буюртма қилиш учун корхоналар “Асл белгиси” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтиши талаб қилинади.

    Бошқа янгиликлар