2023 йил 28 февралдан бошлаб Тошкентдаги айрим автобус йўналишлари ўзгартирилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти Матбуот хизмати хабар берди.
хабарга кўра, қуйида йўналиши ўзгартирилган автобуслар рўйхати келтирилган:
“1-автобус саройи” филиалига бириктирилган 12- ва 68-сонли, “12-автобус саройи” филиалига бириктирилган 112- ва 117-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати “Қўйлиқ деҳқон бозори” сўнгги бекатидан ТҲАЙ, Бектемир йўли, 4Р21 ҳалқа йўли орқали “Food city” савдо мажмуаси бекатигача узайтирилди. Шунингдек, йўналишлар 12-сонли “Food city" савдо мажмуаси – Бошлиқ мавзеси”, 68-сонли “Food city" савдо мажмуаси – Чорсу савдо маркази”, 112-сонли “Олчазор маҳалласи – "Food city" савдо мажмуаси” ва 117-сонли “Дўстлик 2-мавзеси – Фоод cитй савдо мажмуаси” автобус йўналишлари деб номланди;
“1-автобус саройи” филиалига бириктирилган 93-сонли йўналиш ҳаракати Фарғона йўли кўчасидан ТҲАЙ, Бектемир йўли, 4Р21 ҳалқа йўли орқали “Food city” савдо мажмуаси бекатигача узайтирилиб, 93-сонли “Food city" савдо мажмуаси – Юнусобод 9-даҳаси” автобус йўналиши деб номланди;
“12-автобус саройи” филиалига бириктирилган 133-сонли йўналиш ҳаракати Гулзор маҳалласи сўнгги бекатидан 4Р21 ҳалқа йўли орқали “Food city” савдо мажмуаси бекатигача узайтирилиб, “Food city" савдо мажмуаси – "Қипчоқ метроси” автобус йўналиши деб номланди;
“1-автобус саройи” филиалига бириктирилган 54-сонли йўналиш ҳаракати Б.Нозим кўчасидан Бектемир йўли, Фарғона йўли, Мунис кўчалари орқали “Қўйлиқ 1-мавзеси” сўнгги бекатигача, кейинги ҳаракати “Қўйлиқ 1-мавзеси” сўнгги бекатидан ТҲАЙ, “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекати, Бектемир йўли, Б.Нозим кўчалари орқали узайтирилиб, “Қўйлиқ 1-мавзеси – Дўстлик метроси” йўналиши деб номланди;
“5-автобус саройи” филиалига бириктирилган 183-сонли йўналиш ҳаракати Бектемир йўли, Фарғона йўли, Мунис кўчалари орқали “Қўйлиқ 1-мавзеси” сўнгги бекатигача икки томонлама узайтирилиб, “Қўйлиқ 1-мавзеси – Бинокор қўрғони” йўналиши деб номланди;
“2-автобус саройи” филиалига бириктирилган 49-сонли йўналиш ҳаракати Авиасозлар кўчасидан Зумрад, Шохимардон, Катта Янгиобод, Шохсанам кўчалари орқали “Янгиобод мавзеси” сўнгги бекатигача икки томонлама узайтирилиб, “ТТЗ АШБ – Янгиобод мавзеси” йўналиши деб номланди;
“5-автобус саройи” филиалига бириктирилган 151-сонли йўналиш ҳаракати Миллий боғ кўчаси орқали “Чингелди маҳалласи”гача икки томонлама узайтирилиб, “Чингелди маҳалласи – Буюк ипак йўли метроси” йўналиши деб номланди;
“1-автобус саройи” филиалига бириктирилган 119-сонли йўналишнинг сўнгги бекати “Қўйлиқ 1-мавзеси” бекатида белгиланиб, “Қўйлиқ 1-мавзеси – Юнусобод деҳқон бозори” йўналиши деб номланди;
“4-автобус саройи” филиалига бириктирилган 32-сонли “Сергели 6-а мавзеси – Гулобод кўчаси” автобус йўналишининг оралиқ ҳаракати Фурқат-А.Навоий кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали ўзгартирилди;
“7-автобус саройи” филиалига бириктирилган 56-сонли “Чорсу савдо маркази – Тариқтешар маҳалласи” йўналишининг оралиқ ҳаракати И.Каримов-Фурқат кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали ўзгартирилди;
“4-автобус саройи” филиалига бириктирилган 84-сонли “Обод турмуш – Гулобод кўчаси” йўналишининг оралиқ ҳаракати Новза-Бунёдкор ва Фурқат-А.Навоий кўчалари кесишмаларида ташкил этилган янги чорраҳалар орқали ўзгартирилди;
“12-автобус саройи” филиалига бириктирилган 112-сонли “Олчазор маҳалласи - Фоод cитй савдо мажмуаси” автобус йўналишининг оралиқ ҳаракати Қипчоқ кўчасидан М.Турсунзода, Шокирариқ кўчалари орқали ўзгартирилди;
Сўнгги бекатлари “Food city" савдо мажмуаси” АШБда жойлаштирилган 39, 45, 110, 122, 130-сонли йўналишларнинг оралиқ ҳаракати 4Р21 ва Бектемир йўли кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали ўзгартирилди;
“5-автобус саройи” филиалига бириктирилган 101-сонли “Дархон маҳалласи – Буюк ипак йўли метроси” йўналишининг иш кунларидаги иш бошлаш вақти соат 5:30 дан этиб белгиланди.






