Ижтимоий тармоқда “Жиззах шаҳридаги 11- мактабда 3 нафар ўқувчини синфдош қизнинг отаси аёвсиз дўппослади”, изоҳи билан видеотасвирлар тарқалди.
Вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилишича, Жиззах шаҳридаги 11-сонли ўрта умумтаълим мактабида рўй берган ва жабрланган ўқувчининг онаси ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Шу асосида ўтказилган суд-тиббий экспертизаси ўқувчига соғлигининг бузилишига олиб келган тан жароҳати етказилганлигини тасдиқлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.М га нисбатан Жиноят кодексининг 109- моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






