АсосийJinoyat

Самарқандда 10 минг долларга “заҳри қотил” сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

'Самарқандда 10 минг долларга “заҳри қотил” сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди'ning rasmi

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси, Самарқанд чегара қўшинлари ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида наркотик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш йўналишида ўтказилган тезкор тадбир давомида "наркобизнесмен"лар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

1990 йилда туғилган Ургут туманида яшовчи фуқаро А.Ж. маҳаллий фуқарога 765,89 гр. “опий” гиёҳвандлик воситасини 10 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида тезкор гуруҳ томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан фуқаро A.Ж.ga нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар