АсосийJamiyat

Тошкентда 66 ёшли эркакни юк поезди уриб юборди (видео)

'Тошкентда 66 ёшли эркакни юк поезди уриб юборди (видео)'ning rasmi

Тошкент вилоятида 83 ёшли эркак поезд тагидан ўтиб, оёғидан айрилди. Бу ҳақда “Миллий” телеканалида хабар берилди.

Воқеа жорий йилнинг 11 февраль куни  Тошкент туманида содир бўлган. 83 ёшли эркак уйига бориш учун пиёдалар ўтиш йўлагидан фойдаланиш ўрнига тўхтаб турган юк поездининг тагидан ўтган. Ўша вақтда поезд ҳаракатланиб, оқибатда унинг ўнг оёғи ғилдирак остида қолиб, узилиб кетган.

Қайд этилишича, ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши.

16 февраль куни шунга ўхшаш ҳолат Тошкент шаҳар Юнусобод туманида содир бўлган. Темирйўл ҳудудини кесиб ўтаётган 66 ёшли фуқарони юк поезди уриб юборган. Оқибатда эркак бош қисмидан жиддий тан жароҳати олган.

Маълум қилинишича, жабрланганларнинг иккиси ҳам спиртли ичимликлар истеъмолига одатланган ва воқеа содир бўлган куни ҳам маст бўлган.

    Бошқа янгиликлар