АсосийJamiyat

Президент Қашқадарёга жўнаб кетди

'Президент Қашқадарёга жўнаб кетди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 24 февраль куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.

Ташриф давомида давлат раҳбари маҳаллалар ҳаёти, таълим муассасалари ва саноат корхоналари фаолиятини кўздан кечиради. Янги лойиҳалар ишга туширилиб, вилоятни ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари белгиланади.

    Бошқа янгиликлар