Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги (ПФ-269-сон) "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси янгидан тасдиқлангани ҳамда бошқа ишга ўтишлари муносабати билан:
– Азамат Абилкасимович Отеулиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибиятининг Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири лавозимидан;
– Дониёр Санткулович Эрматов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси мудири лавозимидан озод қилинган.






