АсосийDunyo

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг меҳмондўст давлат деб топилди

'Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг меҳмондўст давлат деб топилди'ning rasmi

Ўзбекистон меҳмондўст давлатлар рейтингида 25-ўринни эгаллади, Бу Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Welcoming Countries Rank-2023 тегишли рейтинги эълон қилинди.

Рейтингни тузишда қанча фуқароларнинг мамлакатга визасиз кириши ёки уни келганида олиши мумкинлиги ҳисобга олинган. Шу тариқа Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг меҳмондўст давлат деб топилди. Республикага 139 давлат фуқаролари визасиз режимда ташриф буюриши мумкин. 

Рейтингда бир ўринга бир нечта давлатлар ҳам тўғри келади. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари рейтингда қуйидаги ўринларни эгаллаган:

  • Тожикистон 49-ўрин
  • Қирғизистон 53-ўрин
  • Қозоғистон 54-ўрин
  • Туркманистон ва Афғонистон 82-ўрин

    Бошқа янгиликлар