Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида очиқ танлов ва муқобиллик асосида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлашга доир масала муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Комилов Шерали Ҳошимович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Тожибоев Нуриддинжон Ёқубович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Дедамирзаева Муҳайё Юсупжановна – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди;
Аҳмедов Фурқатали Октамалиевич – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
Султонов Рустам Дилшодович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;
Мирзакаримова Нигорахон Ибрагимовна – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Бундан ташқари йиғилишда ваколати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинлашга доир масала ҳам кўриб чиқилди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Жўраева Дилфуза Рўзимуратовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Кенжабаев Акмал Ахматжанович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп тумани судининг судьяси лавозимига;
Раҳимов Давлат Давронович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;
Сарибоев Санжар Абдувалиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани судининг судьяси лавозимига;
Сангиров Нодирбек Раҳмон ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сирдарё вилояти Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;
Турдимурадов Жаҳонгир Нарзиқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Қодиров Алибек Давронович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Бобоева Дилдора Норбой қизи – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.






