АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда қурилаётган 5 қаватли уйнинг зинапояси қулаб тушди

'Қорақалпоғистонда қурилаётган 5 қаватли уйнинг зинапояси қулаб тушди'ning rasmi

Қонликўл тумани ҳокимлиги тумандаги «Янги Ўзбекистон» массивида қурилаётган беш қаватли уйнинг зинаси қулаб тушгани айрилган хабаларга муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда Қонликўл тумани "Наврўз" МФЙ ҳудудидаги "Янги Ўзбекистон" массивидаги беш қаватли уйнинг зинаси қурилганидан кейин қулаб тушгани маълум бўлди. Туман ҳокимиятининг маълум қилишича, ушбу зиналар "Тақиятас Тау-Кита" темир-бетон заводи томонидан тегишли шартнома асосида етказиб берилган.

Қурилишга масъул "Имарат Қурилис конструкция" МЧЖ раҳбари Мақсет Бекимбетовнинг айтишича, ушбу бинода 2022 йил май ойида қурилиш ишлари бошланган. 2023 йил 3 февраль куни бинонинг 3-қаватига зиналар ўрнатилган. 7 февраль куни уларда ёриқ ҳосил бўлиб, қулаб тушган.

"Бизга зиналарни етказиб берган корхона раҳбарларини чақириб, ҳолатни кўрсатдик. Шартномалари бор. Пуллари банк кредитлари орқали тўланган. Бошқа подъездларга ҳам ушбу зиналар қўйилган эди. Кўп вақт ўтмай, улар ҳам ёрилишни бошлади. Уларни ҳам завод масъулларига кўрсатиб, олиб ташладик. Уларни алмаштириб, умумий 9 зинани янгидан қуриб берадиган бўлди", — дейди Мақсет Бекимбетов.

Воқеа сабаб жабрланганлар йўқ. Ҳолат бўйича прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар