Иқтисодиёт ва молия вазирлиги шундай баёнот эълон қилди.
2023 йил Давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун 200,0 млрд сўм назарда тутилган.
“Январь ойида магистратурага қабул қилинган хотин-қизларнинг контрактини қоплаб бериш юзасидан хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламиз”, дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, 2022-2023 ўқув йилининг биринчи ярмида 12 300 нафар хотин-қизларнинг контрактини қоплаб бериш учун 68,3 млрд сўм сарфланган.






