АсосийDunyo

Россия пойтахтида мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди

'Россия пойтахтида мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди'ning rasmi

Москвада Ўзбекистон ва яна уч давлат фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув бўлди. Бу ҳақда "Мослента" хабар берди.

Маълум қилинишича, 19 февралга ўтар кечаси Москванинг Люблинск кўчасидаги кафелардан бирида Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида келиб чиққан оғзаки жанжал оммавий муштлашувга айланиб кетган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жанжал кафеда бошланган ҳамда кейинчалик муштлашув кўчада давом этган. Натижада воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 15 кишини қўлга олиб, ҳодиса сабабларини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб кетган.

    Бошқа янгиликлар