Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали қарийб 9 млн. йўловчи ташилган.
Йўловчи ташиш ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 13,1 фоизга ошган.
2022 йилда бир кунда ўртача 24,6 минг нафар йўловчи темир йўл транспортидан фойдаланган.
2022 йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали жами 73,6 млн. тонна асосий турдаги юклар ташилган.
20.02.2023 11:37
2022 йилда темир йўл транспортида қанча йўловчи ташилгани маълум қилинди






