АсосийJamiyat

Пойтахт ИИББ хавфсиз туризмни таъминлашга кўнгиллиларни жалб қилмоқда

'Пойтахт ИИББ хавфсиз туризмни таъминлашга кўнгиллиларни жалб қилмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтда жойлашган туризм намойиши объектларига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлашда жамоатчи ёрдамчи сифатида кўнгиллилар (волонтёр)ни ҳамкорликка таклиф қилди. Бу ҳақда бош бошқарма ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бунда кўнгиллилар Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида сайёҳлар хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашда кўмаклашиши назарда тутилган.

Жамоатчи ёрдамчи сифатида қуйидагилар жалб қилинади:

  • ўн саккиз ёшдан қирқ беш ёшгача бўлганлар;
  • соғлигининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича белгиланган вазифаларни бажаришга қодир;
  • муқаддам судланмаган;
  • ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турмаган;
  • хорижий, устувор равишда инглиз ва рус тилларини биладиган;
  • яшаш ва ўқиш жойи бўйича ижобий тавсифланган кўнгиллилар.

ИИББ юқорида санаб ўтилган талабларга жавоб берувчи фуқаролар +99899 010 92 42 ва +99891 913 14 49 рақамларига мурожаат этиши мумкинлигини билдирган.

    Бошқа янгиликлар