Туркманистон президенти Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газни Ўзбекистонга бепул ўтказиш бўйича фармон имзолаган эди.
Ушбу фармонга асосан Қорақалпоғистон Республикасига суюлтирилган газ ортилган вагонлар етиб келди ва аҳолига тарқатилмоқда. Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда Ўзбекистонга газ етказиб бериш узилиб қолгани туфайли мансабдорлар ҳибсга олинган.






