Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон зилзиладан 248 соат ўтиб вайроналар остидан тирик ҳолда олиб чиқилган 17 ёшли Алейна Олмезга қўнғироқ қилди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмурияти хабар берди.
Айни дамда Истанбулда бўлган Туркия раҳбари Анқарага етиб келгач, зудлик билан қизни бориб кўришга ваъда берди ва унинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.






