Туркиянинг Ҳатай вилоятида вайроналар остида 278 соат (деярли 2 кун) бўлган бир киши зилзиладан омон қолди, дея хабар қилмоқда Анадолу агентлиги.
Таъкидланишича, 45 ёшли Ҳакан Ясиноглу Дефне туманида қулаган бино вайроналари остидан чиқарилди.
Қидирув-қутқарув гуруҳи вайрон бўлган уй вайроналари остида тирик одам борлигини аниқлади. Қутқарувчилар вайроналарни демонтаж қилишга киришди, натижада эркак қутқариб қолинди.
Жабрланувчи ҳозирда касалхонага ётқизилган.






