Тошкент метрополитени ерусти йўналишининг 2-босқичини қуриш ишлари доирасида 18 февраль куни "Дўстлик-2 - 7-бекат (Қўйлиқ бозори)" оралиғида метро вагонлари ҳаракати тўхтатилди.
Шу муносабат билан "Қўйлиқ деҳқон бозори - Дўстлик метроси" вақтинчалик автобус йўналиши ташкил этилди.
Мазкур йўналишдаги ҳаракат жадваллари сони 6 та, йўналишнинг иш тартиби соат 5:00 дан 23:00 га қадар этиб белгиланди.
18.02.2023 09:13
"Ерусти ҳалқа йўли" метро йўналиши вақтинча ёпилди






