Бугун кундуз куни Ўзбекистон ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор). Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
18.02.2023 08:08
"Ўзгидромет" 18 февраль кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди






