АсосийDunyo

Янги ҳафта бошида Ерни кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди

'Янги ҳафта бошида Ерни кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди'ning rasmi

Ерни ҳафта охирига келиб кучли ва узоқ давом этадиган магнит бўронлари қоплайди. Бу ҳақда Meteoagent нашрига таяниб Zamon.uz хабар берди

19-21 февраль кунлари К-индексида 4 даражада магнит бўрони бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, 22-28 февралгача К-индексида 3 даражада яна бир магнит тўлқини кузатилади. К-индекси геомагнит фаолликни тавсифлайди ва 3 соатлик интервалда Ер магнит майдонининг нормадан четланишини билдиради.

Магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. 

Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;
  • диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимнинг бузилиши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниш;
  • ҳолсизлик ҳисси.

    Бошқа янгиликлар