АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Бухорода 6 та янги корхонани ишга туширди

'Шавкат Мирзиёев Бухорода 6 та янги корхонани ишга туширди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида саноатни ривожлантириш ва энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш аввалида 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди. Улар - Ғиждувон туманидаги “Ғиждувон ипак тола”, Бухоро шаҳридаги “Лайхтер Камалак Текстайлен”, Жондор туманидаги “Аржумандбону чорваси”, Ғиждувон туманидаги “Усмон Шер Шамшод”, Ромитан туманидаги “ВБМ Ромитекс” корхоналари ва Бухоро шаҳридаги тўрт юлдузли меҳмонхонадир. Ипакчилик, тўқимачилик, паррандачилик, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва туризм тармоқларига ихтисослашган бу мажмуаларда 3 минг 500 та янги иш ўрни очилмоқда. Умуман, буларнинг натижасида вилоят ишлаб чиқаришига 850 миллиард сўм қўшилади.

Давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни расман ишга туширди. Видеоалоқа орқали уларнинг раҳбарлари билан мулоқот қилди.

    Бошқа янгиликлар