АсосийJamiyat

Жиззахда бировнинг хотини билан қўлга тушган "участковой" ишдан олинди

'Жиззахда бировнинг хотини билан қўлга тушган "участковой" ишдан олинди'ning rasmi

“Участковойни бировнинг хотини билан ушлашди” изоҳи билан видеотасвирлар ижтимоий тармоқда тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор А.Икрамов назоратида хизмат текшируви ўтказилиб, воқеага ойдинлик киритиш чоралари кўрилди

Суриштирув давомида Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ИИБ 2-сонли ИИБ ЖХХ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика инспектори Ж.Х.нинг бир неча нафар шахслар билан келишмовчилиги юзага келган. 

Ўрганиш ишлари давомида капитан Ж.Х.нинг Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси ҳамда Ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг бир қатор бандларини бузганлиги аниқланиб, ходим  ички ишлар органлари хизматидан бўшатилди. 

Шунингдек, Ғаллаорол тумани ИИБнинг 4 нафар раҳбар ходимларига профилактика инспекторининг фаолияти устидан етарли назорат ўрнатмаганликлари учун интизомий чоралар қўлланилди. 

Юқоридагилар билан бир қаторда, воқеанинг айрим иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг айрим моддаларида ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани судига юборилди.

    Бошқа янгиликлар