АсосийDunyo

Россия бизнеси кўчиб келиши Марказий Осиё иқтисодиёти ўсишига ёрдам беради - ЕТТБ

'Россия бизнеси кўчиб келиши Марказий Осиё иқтисодиёти ўсишига ёрдам беради - ЕТТБ'ning rasmi

2023 йилда Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти 4.9 фоизга ва 2024 йилда 5.4 фоизга ўсади. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳисоботига таяниб "Zamon.uz" хабар бермоқда. 

Бунга сабаб қилиб уч омил кўрсатилган: инфратузилмага инвестициялар оқими, энерготашувчиларнинг баланд нархи ва Россия бизнеси релокацияси.

Банк фаолият юритадиган давлатлар ораcида 2023 йилда энг йирик ўртача ўсиш Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда юз бериши мумкин (барча минтақалар бўйича умумий прогноз +2.1 %). Реал ЯИМ энг кўп Тожикистон (8 фоиз), Қирғизистон ва Мўғулистон (7 фоиз), Туркманистон ва Ўзбекистон (6.5 фоиз)да ўсиши кутилмоқда. Қозоғистонда бу 3.5 фоиз атрофида бўлади.

Экспертлар Марказий Осиё ва Кавказга ЕИ, Буюк Британия ва АҚШдан экспорт кескин ошганини қайд этишган. Бу воситачилик савдосининг ошганини кўрсатади: импорт қилинган товарлар Россияга реэкспорт қилинади. Арманистон ва Қирғизистонда бундай савдо ЯИМнинг 4-6 фоизига тўғри келди. Бу ўз навбатида маҳаллий валюталарнинг долларга нисбатан мустаҳкамланишига сабаб бўлди.

    Бошқа янгиликлар