Кеча, 15 февраль куни Филиппиннинг Лузон оролларига яқин соҳилларда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, зилзила мамлакат маҳаллий вақти билан соат 02:10 да қайд этилган.
Зилзила эпимаркази 2,1 минг аҳоли истиқомат қилувчи Биколь вилоятининг Миага қишлоғидан 11 км жануби-ғарбда қайд этилган.
Ер силкинишлари Лузон ва Филиппиннинг марказий қисмидаги бир қанча ҳудудларда, жумладан, Альбай провинциясидаги Легаспи шаҳрида, Сорсогон, Шимолий Самар, Ғарбий Негрос ва Жанубий Лейтеда ҳам сезилган.






