АсосийJamiyat

Қозоғистон ҳам Ўзбекистон билан маҳкумлар алмашиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди

'Қозоғистон ҳам Ўзбекистон билан маҳкумлар алмашиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди'ning rasmi

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. 

Қозоғистон Президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш шартномасини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Мазкур ҳужжатни имзолаш бўйича музокаралар бир неча йил давомида Тошкент ва Остона томонидан олиб борилган.

Шартнома шартларига кўра, маҳкумларни алишиш учун биринчи навбатда маҳкумнинг розилиги керак. Шахс ўз мамлакатида жазони ўташ нияти ҳақида ариза бериши лозим.

Маълумотларга қараганда, ҳозирда Қозоғистонда 486 нафар ўзбекистонлик қамоқда сақланмоқда, Ўзбекистонда эса 20 нафар қозоғистонлик маҳкум бор.

Иккала давлат ҳам ушбу шартномани ратификация қилиб, Парламенти тасдиқлагач, шартнома алмашилган вақтдан кучдан киради.

    Бошқа янгиликлар