АсосийDunyo

Туркияда зилзиладан жабр кўрганлар вақтинчалик жон сақлаётган чодирлардан бирида портлаш содир бўлди

'Туркияда зилзиладан жабр кўрганлар  вақтинчалик жон сақлаётган чодирлардан бирида портлаш содир бўлди'ning rasmi

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожанинг зиёрати чоғида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Ahaber” телеканали хабар берди.

Хабарда айтилишича, Фахриддин Кожа зилзила бўлган ҳудуддаги жароҳатланганларнинг ҳолидан хабар олиш учун улар вақтинчалик жон сақлаётган чодирларга борди. Зиёратдан сўнг чодирлар олдидаги иситиш учун ёқилган кўмир аланга олиб, портлади.  

Портлаш айнан қайси ҳудудда содир бўлгани ҳақида маълумот берилмаган. Айтилишича, вазирнинг соғлиги жойида, зарар кўрганлар йўқ. 

    Бошқа янгиликлар