"Ўзгидромет" маркзи эртага 16 феврал куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.
БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИДА
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.






