2023 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, солиқ органлари томонидан 11,9 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Солиқ турлари кесимида қуйидагича:
- ҚҚСдан 3,3 трлн сўм (28 %);
- Фойда солиғи 2,4 трлн (20,2%)
- ЖШОДСдан 1,9 трлн сўм (15,8%)
- Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 1,2 трлн сўм (9,8 %);
- Аксиз солиғидан 1,1 трлн сўм (9,1 %)ни ташкил этди.






