АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида қор кўчиши мумкин

'Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида қор кўчиши мумкин'ning rasmi

Гидрометеорология хизмати маркази 7 вилоят аҳолисига қор кўчиш хавфи муносабати билан тезкор огоҳлантириш билан чиқди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин. 

Шунингдек, жорий йил 14-20 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан: 

  • Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида; 
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида; 
  • Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
  •  Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
  • Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида; 
  • Наманган вилояти: Поп туманида; 
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

    Бошқа янгиликлар