АсосийJamiyat

Жиззахда фуқаро бўрини сўйиб, калласини узиб олди

'Жиззахда фуқаро бўрини сўйиб, калласини узиб олди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Янгиобод туманининг Учтургон қишлоғида фуқаро томонидан бўрининг сўйилиши акс этган суратли хабар тарқалди. Табиат ресурслари вазирлиги ҳолат бўйича расмий муносабат берди. 

Хабарда айтилишича, Жиззах вилояти бошқармаси экологик инспекцияси томонидан ўрганиш олиб борилган.

Ўрганишлар давомида Янгиобод тумани "Ҳавотоғ" ҚФЙнинг Учтургон қишлоғида яшовчи фуқаро  Ж.З.   томонидан бундан икки йил олдин ушбу ҳолат содир этилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг ўн баравари, яъни 3 млн. сўм миқдорида жарима қўлланилди.  

    Бошқа янгиликлар