АсосийJamiyat

Туркиядаги зилзилада ўлгани хабар қилинган ўзбекистонлик аёл вайроналар остидан тирик чиқди (видео)

'Туркиядаги зилзилада ўлгани хабар қилинган ўзбекистонлик аёл вайроналар остидан тирик чиқди (видео)'ning rasmi

Аслида ижтимоий тармоқларда номаълум шахслар томонидан яна бир Ўзбекистон фуқароси - 1975 йилда туғилган ва Наманган вилоятида доимий яшаб келган Шохиста Ниязова зилзила оқибатида қулаган бино ичида вафот этганлиги тўғрисида  хабар тарқатилган эди.

Мазкур хабар асосида Бош консулхонамиз ушбу ватандошимизни қидириб топишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги хабар қилмоқда.


"Консулхона томонидан Ш.Ниязова шифохонага олиб борилиб кўрикдан ўтказилди. Унга зарурий тиббий муолажа кўрсатилди, ҳозирда унинг соғлиғи қониқарли ахволда.
Ш.Ниязовани қисқа муддатларда Ватанимизга юбориш чораларини кўрмоқдамиз" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар