АсосийJamiyat

Самарқанддаги шифохонада тиббиёт ходимлари жанжаллашди (видео)

'Самарқанддаги шифохонада тиббиёт ходимлари жанжаллашди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти, Челак шаҳри 1-сон шифохонасида тиббиёт ходимлари ўртасида жанжал келиб чиққани ва тан жароҳати етказилгани айтилган видео тарқалди. 

Вилоят ИИБ маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 2 февраль куни шифохонанинг режали хирургия бўлимида  ходимлар ўртасидаги ўзаро келишмовчилик сабаб келиб чиққан.  

Таъкидланишича, жанжал юзасидан вилоят соғлиқни бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, жанжалда тан жароҳати етказишда гумонланаётган A.Нга нисбатан Паяриқ тумани ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар