АсосийJamiyat

Ўзбекистон–Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш борасида янги келишув имзоланди

'Ўзбекистон–Афғонистон темир йўлидан фойдаланиш борасида  янги келишув имзоланди'ning rasmi

Аввал хабар қилганганидек, шу кунларда Термиз шаҳрида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Согдиана транс”  ШК  ва Афғонистон темир йўллари бошқармаси делегациялари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда компания Ахборот-таҳлилий медиа маркази хабар берди.

Жорий йилнинг 12 февраль куни Афғонистон темир йўл бошқармаси ва “Согдиана Транс” ШК ўртасида Ҳайратон–Мозори Шариф темир йўлида эксплуатация ишларини давом эттириш тўғрисида янги келишув имзоланди. Янги келишувга кўра, “Согдиана Транс” 2 йил давомида  ўз фаолиятини давом эттиради.

Бундан ташқари, томонлар биргаликда “Мозори Шариф” бекатига юкларни етказиб беришни тезлаштиришни келишиб олдилар. Ҳамда Афғонистон темир йўллари бошқармасининг маҳаллий мутахассисларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратдилар.

Эслатиб ўтамиз, 10-11 феврал кунлари 714 та юк вагонлари етказилди. Бугунги кунга қадар юкларни етказиб бериш давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар