АсосийJamiyat

Туркиядаги 2 та зилзила Япониядаги 9,1 балли зилзиладан 30 марта кучлироқ бўлгани айтилмоқда

'Туркиядаги 2 та зилзила Япониядаги 9,1 балли зилзиладан 30 марта кучлироқ бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

Испаниядаги Илмий тадқиқот олий кенгашига қарашли институти сейсмологи Жорди Диаз, “асрнинг фалокати” сифатида тавсифлаган Қаҳраманмараш марказли зилзилалар, 9 соатлик фарқ билан иккита катта зилзила эканлигини ва бу жуда кам учрайдиган ҳолат эканлигини қайд этди. 

"Статискага кўра, Туркиядаги зилзила асрнинг энг катта зилзиласи, - дейди Диаз. 2011 йили Япониянинг Тоҳокуда шаҳрида 9,1 магнитудали "ғайритабиий ва фавқулодда" зилзила содир бўлган, бу Туркиядагига ўхшаш зилзила бўлган, аммо Каҳараманмарашда 9 соат фарқи билан 2 катта зилзиланинг  содир бўлиши бу  камдан-кам учрайдиган ҳолат. Айтишимиз мумкинки, ажралиб чиқадиган энергия миқдори Япониядагидан 30 баробар кўпдир," деди у.

Сейсмолог уни Туркияда содир бўлган зилзилани "Асрнинг энг катта зилзиласи", деб баҳолади. Унинг қайд этишича, бу катталикдаги зилзилалар дунёда йилига 10-20 марта содир бўлади, лекин Туркиядаги зилзиланинг вайронкорлиги нуқтаи назаридан баъзи фарқлар мавжуд.

Диаз, минтақадаги 10 та вилоятда таъсир кўрсатган зилзила чуқурлигининг 15-20 километр, ер юзасига жуда яқинлиги, марказининг аҳоли пунктларида жойлашганлиги ва мустаҳкам биноларнинг йўқлиги кўп йўқотишларнинг асосий сабаблари эканлигини таъкидлади. 

"Биз Туркиядаги каби зилзилаларни "саёз зилзилалар" деб атаймиз ва улар қанчалик саёз бўлса, шунча кўп таъсир қилади" , - дейди у.

2011 йилнинг 11 май куни Испаниянинг жанубидаги Лорка шаҳрида содир бўлган зилзила анча саёзроқ бўлганини, лекин магнитудаси пастлиги туфайли камроқ йўқотишларга сабаб бўлганини таъкидлайди Диаз. 

“Лоркадаги зилзила жуда саёз, 3-5 километр, лекин 5,1 магнитудали эди. Агар энергия чиқишига қарасак, Туркиядаги зилзила Испаниядагидан 1000 баравар кўпроқ", - дейди у.

Диаз, шунингдек, Туркиядаги зилзила сейсмик харитада "қизил" деб белгиланган хавфли ҳудудда содир бўлганлигини, бу ерда зилзила бўлиши муқарарлиги, лекин содир бўлиш вақти номаълум бўлганлигини айтади. 

Унинг айтишича, сейсмологлар зилзила содир бўлиши мумкин бўлган хавфли ҳудудни олдиндан билишади. Лекин унинг айнан қачон содир бўлиш вақтни прогноз қилишолмаганликлари сабаб асосий вазифа унга тайёрланиш ва бардошли тузилмалар қуришдан иборат бўлади. 

"Бундай катталикдаги зилзилаларда йўқотишларнинг олдини олиш мумкин эмас, лекин йўқотишлар кўп ёки камроқ бўлиши кўп омилларга боғлиқ".

Унинг таъкидлашича, эълон қилинадиган маълумотлар сейсмик хавфларни, амалдаги қоидаларни ўзгартириши мумкин.

"Туркияда икки хил ёриқ чизиғида зилзилалар бўлган ва бу ер силкинишми ёки бошқа зилзилами, илмий жиҳатдан муҳокама қилинмоқда. Катта эҳтимол билан биринчи зилзила иккинчисини келтириб чиқарган. Бу ёриқлар қандай содир бўлганлиги мутахассислар томонидан илмий ўрганилиши керак", дейди у.

Диаз Туркиядаги 2 та зилзила Япониядаги 9,1 балли зилзиладан 30 марта кучлироқ бўлгани айтади.

Туркиядаги мутахассислар зилзила хавфи юқори жойлардан бири сифатида кўрсатган Истанбулдаги вазиятни баҳолар экан, Диаз шундай деди:

"Истанбул, бошқа кўплаб жойлар сингари, кучли ва вайрон қилувчи зилзилалар хавфи остида. Истанбул каби Токио, Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Калифорнияда ҳам худди шундай кучли зилзилалар ва сув тошқини хавфи кутилмоқда. 

Хавф бор. Мутахассиснинг таъкидлашича, унга қарши қилиш керак бўлган энг асосий вазифа, ҳеч бўлмаганда, зилзилага чидамли янги бинолар қуриш, моддий-техник таъминотни кучайтириш ва қутқарув гуруҳларини ҳар томондан тайёр қилишдан иборатдир. 

"Чунки зилзиладан сўнг шаҳарларни бутунлай бузиб, янги уйлар қуриб бўлмайди. Бунинг иқтисодий ва ижтимоий юкини ҳеч ким кўтара олмайди. Агар сиз зилзила зонасида яшасангиз, эртами-кечми бу зилзила содир бўлишини билишингиз керак. Сан-Францискода кучли зилзила 1906 йилда содир бўлган. Ҳозир ҳамма у ерда янги кучли зилзилани кутмоқда”, - дейди мутахассис.

 

 

    Бошқа янгиликлар